Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини янада ошириш, уни миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш ҳамда давлат тилига оид муаммоларни ҳал этиш мақсадида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ўзбек тили байрами муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” республика танлови ғолиблари эълон қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан “Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда ташкилот тизимидаги тармоқ корхоналари раҳбар-ходимлари видеоконференц алоқа орқали иштирок этди.
“Жиззах пластмасса” АЖ ва андеррайтер компанияси “Portfolio Investment” МЧЖ ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида “Жиззах пластмасса” АЖнинг IPO обуна кампанияси юзасидан университет ўқувчилари ва талабаларига семинар (Роуд Шоу) ўтказилди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жамият раҳбарияти ва марказий аппарат ходимлари, тизим корхоналари масъуллари иштирок этишди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида рус олими Д.И.Менделеев таваллудининг 190 йиллигига бағишланган “Россия илм-фан кунлари” дастури ўз ишини бошлади.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи органи – Бош прокуратура томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳамкорлигида “Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш «комплаенс назорат» (compliance control) тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни ошириш борасида қатор олий таълим даргоҳлари ва илмий тадқиқот муассасалари билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган аёл-қизлар “Хон атлас” ойлиги муносабати билан ранг-баранг ва ўзига хос миллий либослармизда ишга келиб, ҳамкасбларга ижобий кайфият улашишди.
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги ва 21-октябр – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖда “Она тилим — фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тошкент шаҳридаги “Технопарк” мажмуасида 29 октябр куни Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бизнес-форум ҳамда икки давлат саноат кўргазмаси ўтказилди.