Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) “Ўзкимёсаноат” АЖ билан билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида Кореянинг нуфузли олийгоҳида кимё соҳасида магистратура (8 та ўрин) ва докторлик (PhD, 8 та ўрин) йўналишларида грант асосида барча ҳаражатлар қопланган ҳолда таълим олиш учун танловлар эълон қилади!
«Ўзкимёсаноат» АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наврўз байрами муносабати билан ходимлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашнинг иккинчи босқичи ўтказилди. Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинасидан фойдаланилди.
“Ўзкимёсаноатлойиҳа” акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбири ўтказилди. Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинаси ҳамда АҚШдан келтирилган “Moderna” вакцинасидан фойдаланилди.
Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинасидан фойдаланилди.
Семинарда Молия вазирлиги вакиллари давлат томонидан давлат харидлари соҳасини тартибга солиш тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилдилар. Семинар қатнашчилар учун “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги 4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бердилар.
Мадридда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов Испания саноат, савдо ва туризм вазирлиги Давлат котиби Шиана Мендес билан музокаралар ўтказди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ташкилотнинг марказий аппарати ва тармоқ корхоналари ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа орқали Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” маркази билан ҳамкорликда жамиятига бириктирилган кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 173-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Бизнес марафон” ўтказилди.
«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖда «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Учрашувда жамият директори Рустам Салиев ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида суҳбат олиб борди. Унда 50 га яқин ёшлар ва мутахассислар иштирок этди.