Жаҳон кимё саноати хабарлари: Германиянинг Biophelion стартапи Ауреобасидиум пуллуланс номли хамиртурушга ўхшаш қора замбуруғ ёрдамида пластик чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича янги технологияни таклиф қилди. Ушбу замбуруғ турли муҳит шароитида яшай олади ва энг муҳими, кенг турдаги органик бирикмаларни парчалаш қобилиятига эга.
Жанубий Кореянинг Дежон ва Еосу шаҳарларида KOICA (Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги) томонидан ташкил этилган “Kor-UZ”қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон кимё саноатининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Кимё Технологиялари Марказини (UzCCT) янада ривожлантиришга қаратилди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: АҚШнинг Пердю давлат тадқиқот университети олимлари кўп марталик “биопластик” ишлаб чиқариш механизмларини яратиш устида иш олиб бормоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2024-йилда жаҳон бозорида ўта юқори молекуляр полиетилен (ЎЮМП) ҳажми 2,73 миллиард долларни ташкил этди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2024-йилда биополимер плёнкалари жаҳон бозори ҳажми 6,4 миллиард долларни ташкил этди. Прогнозларга кўра, у 2025-йилда 6,91 миллиард доллардан 2034-йилга келиб 14 миллиард долларгача ўсиши мумкин. Ушбу давр мобайнида ўртача йиллик ўсиш суръати 8,2%ни ташкил этади, дея прогноз қилмоқда Precedence Research агентлиги.
Корея Илғор Фан ва Технология Институти (KAIST) тадқиқотчилари глюкоза ва глицерин каби қайта тикланувчи углерод манбаларидан муҳим ароматик углеводородлар — бензол, толуол, этилбензол ва пара-ксилол (BTEX) — олиш имконини берадиган интеграллашган биохимиявий жараённи яратдилар. PNAS (Proceedings of the National Academy of Sciences) журналида чоп этилган мақолага кўра, ушбу ишланма нефть-кимё тармоғини қазиб олинадиган хом-ашёларга бўлган қарамлигини камайтириш асосига айланиши мумкин.
Тошкент кимё-технология институтида Халқаро қизлар куни муносабати билан “Таълим, илм ва инновацияга бағишланган – Ўзбек аёлининг ақлу закоси” номли тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Виржиния университети олимлари "HydroSpread" деб номланган янги технологияни тақдим этишди. Бу технология ёрдамида юмшоқ робототехникада ишлатиладиган эгилувчан плёнкалар яратилади. Ушбу плёнкалар асосида тадқиқотчилар сув юзасида ҳаракатлана оладиган икки турдаги кичик робот — HydroFlexor ва HydroBuckler прототипларини яратишди. Бу роботлар қанотлар ёрдамида сузиш ва сув устида юрадиган ҳашаротлар — сувтериларга ўхшаб оёқларини эгиш каби ҳаракатларни бажара олади. Олимлар бу ишланмани турли соҳаларда — соғлиқни, электроника ва атроф-муҳит мониторингида қўллашни таклиф қилмоқдалар.
Хитой, Жанубий Корея ва Япониядаги йирик ишлаб чиқарувчилар 2027 йилгача эскирган пиролиз қурилмаларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу минтақада этилен ишлаб чиқариш қуввати йилига 13,5 миллион тоннага қисқаришини англатади. Ушбу миқдор жаҳон ишлаб чиқариш ҳажмининг тахминан 8% ни ташкил этади.
Бугунги кунда кимё саноатида ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда маҳаллийлаштириш имкониятларини кенгайтириш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу орқали нафақат импорт ўрнини босувчи, балки нарх ва сифат жиҳатдан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга экспорт қилишга шароит яратилади.