“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ корхона ва цех бўлимларида фаолият юритаётган ёшлардан “Фидоий ёшлар отряди” тузиш таклифи келиб тушди. Ушбу таклифдан кўзланган асосий мақсад Орол денгизининг қуриган ҳудудларини яшил ўрмонзорларга айлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишдир. “Фидоий ёшлар отряди” Мўйноқ туманига ташриф буюриб, саксаул ва бошқа кўчатлар экиб, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ёшлар 200 гектар майдонга чўл ўсимликларини экишда фаол иштирок этди.
Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан "Медиа ва коммуникациялар мактаби" лойиҳаси доирасида матбуот котиблари учун малака ошириш курси ўтказилмоқда. Уч кун давом этадиган малака ошириш курсларида вазирлик, идора, ташкилот ва компаниялар Матбуот котиблари қаторида "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари ҳам иштирок этмоқда.
2019 йил 14 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖда жамият бошқаруви раиси О.Темиров “Air prodacts and chemicals” (АҚШ) корпорацияси президенти жаноб Сейфи Гасеми бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан 1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Доим эъзоздасиз, азиз устозлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ иқтисодиёт ва молия бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозимига конкурс танлов эълон қилади.
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда жамият фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, аҳолини соҳага оид янгиликлар билан таништириш, шунингдек, коррупцияга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги сарҳисоб қилинди.
Мамлакатимиз Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига илмий ёндашувлар асосидаги янги ишланмалар жорий этилиб, инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024 йил 10-октябр санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш билан бир қаторда ишлаб чиқаришда экологик тозаликни таъминлаш, чиқиндисиз технологияларни ва атроф муҳитни сақлаш бугуннинг муҳим вазифаларидан.
Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги ПФ-18-сонли фармойиши асосида 11 мартдан бошлаб “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинган.