2021 йил январь-март ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппаратига тушган жами мурожаатлар сони 172 тани ташкил этиб, 38 таси юридик шахслардан, 134 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 25 таси қаноатлантирилган, 139 таси бўйича тушунтириш берилган, қолган 8 таси кўриб чиқилмоқда.
2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппаратига тушган жами мурожаатлар сони 393 тани ташкил этиб, 96 таси юридик шахслардан, 297 таси жисмоний шахслардан келиб тушган.
Пойтахтимизда кимё саноатининг келажаги, ундаги замонавий тенденциялар ва экологик ечимлар муҳокамасига бағишланган муҳим тадбир — “Кимё саноатида соф технологиялар: фан, тажриба, истиқболлар” III халқаро илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Бугун мамлакатимиз кимё саноатининг энг йирик қувватларидан бири бўлган «Навоиязот» Акциядорлик жамияти ташкил топганлигининг 60 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Чинакам халқ ҳаракатига айланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхонларида ҳам кузги кўчат экиш тадбирлари фаол олиб борилмоқда. Хусусан, “Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚКга қарашли ҳудудларда, «Элобод шаҳарчаси», Янги Ўзбекистон мавзесида дарахтлар, кўчатлар, буталар ва гуллар экиш, парваришлаш, уларни суғориш ишлари амалга ошириляпти.
Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги ПФ-18-сонли фармойиши асосида 11 мартдан бошлаб “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинган.
Бугун, 30-апрел куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди.
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Тараққиёт мақсадларидаги фан, техника ва инновациялар” тўғрисида резолюцияда 11-феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни деб эълон қилинган.
Танлов “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган, жамоат ишларида фаол, 50 ёшгача бўлган мутахассис хотин-қизлар ўртасида ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.