Айни пайтда иштирокчи ёшларга 10 йиллик амалий тажрибага эга мутахассис, малакали эксперт Салай Маткаримов «Шахсий бренд ва менежмент» мавзусида семинар-тренинг ўтказмоқда.
30-июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамияти ёшлари ўртасида «Ёш китобхон ходим» танлови ўтказилди.
Халқимиз, давлатимиз бугунини кечадан кўра янада яхшилашни ҳар биримиз хоҳлаймиз, аммо бу интилиш ҳалоллик ва виждонни поймол қилиб, эртани барбод этиш эвазига амалга оширилмаслиги керак.
«Ўзкимёсаноат» АЖга ўтган йилда Президент виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 226 та мурожаатнинг 35 таси қаноатлантирилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди:
Жорий йилнинг 7 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 13316 тонна 33118,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган, яъни 6 июль куни 37818,7 млн. сўмлик 14318 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 12-апрелдаги "Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни намунали йўлга қўйиш бўйича анъанавий тарзда ўтказиладиган "Энг намунали вазирлик ва идора" ҳамда "Энг намунали туман ва шаҳар" танловларини ўтказиш тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 78-сон баённомасига асосан "Ўзкимёсаноат" АЖ республика танловининг "Энг намунали вазирлик ва идора" номинациясида иштирок этиш мақсадида буюртма берган эди.
Жорий йил 1-чоракда "Ўзкимёсаноат"АЖ ва тармоқ корхоналарда маблағларни талон-торож қилиш оқибатида 5,5 млрд сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди:
Унда “Ўзкимёсаоат” АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва Комплаенс бошқармаси бошлиғи О.Миртемиров, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Зикиров ҳамда бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Абдурахмановалар маъруза қилишди.
Бугун "Ўзкимёсаноат" АЖда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Др. Тило Клиннер ҳамда Германиянинг "The Linde Group" компанияси вице-президенти Томас Ҳилкерлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Бугун 26 май куни «Кимё-барқарор ривожланиш учун» халқаро илмий-техникавий ҳафталиги доирасида Тошкент кимё-технология институти, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган «Халқаро шиша йили» доирасида «Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари» халқаро конференцияси старт олди.