Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2025-йил бошида жаҳон озиқ-овқат плёнкаси бозорининг ҳажми 11,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2030-йилда прогноз даврида ўртача 4,35 фоиз ўсиш суръати билан 14,6 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ҳақда Mordor Intelligence компаниясининг сўнгги тадқиқотида маълум қилинган.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Кореялик олимлар синтетик материаллар, хусусан, тўқимачилик ва балиқ овлаш воситаларидан океан ифлосланишини кескин камайтирувчи янги биологик парчаланадиган полимерни ишлаб чиқди.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан «25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни» сифатида белгиланган.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарида содир бўлган муҳим воқеаларнинг ҳафталик дайжести ◾️25 ноябрдан 20 декабргача &laq...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сонли Фармонининг 1-банди ижроси ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси йиғилиши баёнида белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида таʻминлаш юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ, “Зиё форум” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Халқаро фонди ҳамда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда талаба қизлар учун кимё фани бўйича олимпиада ташкил этилди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда бошқарув раиси раҳбарлигида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда ёш ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган идоравий чора-тадбирлар дастури юзасидан мулоқот бўлиб ўтди. Унда тармоқ корхоналари масъуллари иштирок этишди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жамият раҳбарияти ва марказий аппарат ходимлари, тизим корхоналари масъуллари иштирок этишди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизимини самарали жорий этиш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Актау шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда кенгаш аъзолари ҳамда «МCҚ Cомпанй КЗ» компанияси вакиллари жорий йилнинг 4 июль куни имзоланган меморандум доирасида соҳада фаолият юритаётган аёлларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини оширишда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.