Бугун “Туркистон” санъат саройида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган “Энг намунали вазирлик ва идора” танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамкорлигида ўқув-семинари ташкил этилди. Унда Жамият тармоқ корхоналари матбуот котиблари иштирок этди.
«Кимё саноати ёш мутахассислари» миллий форумида иштирокчилар спорт мусобақаларида ўз корхоналари шаънини муносиб ҳимоя қилишди.
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия 3 таълим форуми ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон ва Россия томонидан 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этишмоқда. Таълим ва илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратувчи «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам ушбу нуфузли тадбирда фаол қатнашмоқда. Форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Евгений Коржиков ҳам маъруза ўқиди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда Эрон Ислом Республикаси Нефть вазирининг ўринбосари Аҳмад Асадзода бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасида нефть-кимё соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари, жумладан, кимё саноати маҳсулотлари экспорт ва импорти борасида ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда юқори қўшимча қийматга эга бўлган нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
2023 йилнинг 10 март куни «Ўзкимёсаноат» АЖ ташаббуси билан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази малакали мутахассислари томонидан Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Конвенцияси
Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида ташкиллаштирилаётган “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг инновацион маҳсулотлари кўргазмаси бошланди.
Ахборот технологияларининг ривожланиши, интернетнинг кенг миқёсда кириб келиши, бизнес ва технологик жараёнларни янада автоматлаштириш билан биргаликда ахборот хавфсизлиги ва кибер-гигиенага амал қилиш талаблари тобора ошиб бормоқда. Жамият ва тизим корхоналари ходимлари кибер-саводхонлигини ошириш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖда кибер-гигиена бўйича семинар-тренинг ташкил қилинди.
«Жаҳон саломатлик куни» муносабати билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари хотин-қизлари учун 2022 йил 12 апрель куни «Саломатликни сақлаш ўз қўлимизда» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Очилиш маросимида Тошкент кимё-технология институти ректори Б.Ш.Усмонов кириш сўзи билан очиб бериб, барча иштирокчиларга ва ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.