Бугун пойтахтимизда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) билан бирга амалга оширилаётган “Ўзбекистонда Кимёвий технологиялар маркази салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида мастер-планнинг жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.
Интерактив хизматлар рўйхати: Жисмоний ва юридик шахслар мурожаати (Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Интерактив давлат хизматларининг Ягона портали орқали интерактив давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом); Компания тўғрисида маълумот; Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва инвестицион лойиҳаларни реклама қилиш (Хизмат компаниянинг ички портали орқали фақатгина тармоқ корхона ва ташкилотларига кўрсатилади).
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида рус олими Д.И.Менделеев таваллудининг 190 йиллигига бағишланган “Россия илм-фан кунлари” дастури ўз ишини бошлади.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида онлайн ва оффлайн форматда оммавий диктант бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари ташаббуси билан 2022-йил 28-29-сентябр кунлари “Хонатлас-2022” фестивали ўтказилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимиз ва юртимиз меҳмонларини кириб келаётган янги 2022-йил билан муборакбод этади! Ушбу байрамона кунда Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда. Жамият таркибидаги барча корхона-ташкилот ходимлар ва тизимда фаолият юритаётган ёшлар нафақат корхона ҳудуди балки корхонага туташ ҳудудлар ободлигига ўз хиссаларини қўшишмоқда.
Мунис онажонлар ва қадрли опа-сингиллар, Сизни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти гўзаллик ва нафосат байрами бўлмиш 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этади! Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз! Бахтимизга доимо саломат бўлинг азиз аёллар!
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимиз ва юртимиз мехмонларини кириб келаётган янги 2020 йил билан муборакбод этади! Ушбу барамона кунда Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимиз ва юртимиз мехмонларини “Наврўз” умумхалқ байрами билан муборакбод этади! Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!