“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги корхона-ташкилотлар фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш ва ОАВ билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан тасдиқланган 2020 йил давомида пресс-тур ташкил этиш режасига мувофиқ, 2020 йил 29-30 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятида жойлашган “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамиятига пресс-тур ташкил этилди.
“Ўзкимёимпэкс” МЧЖ масъул ходимлари ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи мамлакатимиз кимё саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги “Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3246-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Озарбайжон Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди, шу жумладан Янгиер шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган аммиак ва карбамид заводи қурилиши майдонида бўлди.
2018 йил 15 февралда “Максам-Чирчик” акциядорлик жамиятида кимё саноатининг инновацион ривожланишининг долзарб масалалари бўйича тармоқ семинар ўтказилди. Ушбу тадбир кимё саноатини ривожлантириш юзасидан узоқ муддатли концепциясини тайёрлаш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ техник сиёсати Бош бошқармасининг инновация технологияларни жорий этиш бўлими томонидан ташкил қилинди ҳамда семинар иштирокчилари кимё саноатининг истиқболи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ERM халқаро маслаҳатчиси билан биргаликда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида Ўзбекистондаги энг йирик азотли ўғитлар ишлаб чиқарувчи «Навоийзот» АЖ негизида кам углеродли ривожланиш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлади.
«O’zkimyosanoat» АЖнинг Кузатув кенгаши томонидан «17» февраль 2021 йил 10-сонли қарори билан тасдиқланган
«O’zkimyosanoat» AJ ягона акциядорининг 2023 йил 29 майдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган.
«O’zkimyosanoat» AJ ягона акциядорининг 2023 йил 29-майдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган.
«O’zkimyosanoat» AJ ягона акциядорининг 2023 йил 29 майдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган.
«O’zkimyosanoat» AJ ягона акциядорининг 2021 йил 11 майдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган.