Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-91-сон Қарорининг 2-иловаси 54-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича Идоралараро республика кенгашининг 2024 йил 27 мартдаги 25-1-сон мажлиси баёнининг 1-иловаси 6-бандида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан «Кимёвий маҳсулотлар хавфсизлиги»га доир техник регламент лойиҳаси ишлаб чиқилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимё саноатининг етакчи корхоналаридан бири “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти томонидан илк маҳсулот ишлаб чиқарилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан муборакбод этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 июлдаги “Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2372-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries, Ltd” ва “Mitsubishi Corporation” компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда умумий қиймати 985,74 млн. долл.га тенг инвестициявий лойиҳани амалга оширмоқда.
Филиппиннинг Дилиман университети кимёгарлари ҳарорат ўзгариши билан ўз хусусиятларини ўзгартирувчи иссиқликка сезгир полимерларни олишнинг арзон усулини ишлаб чиқди. Ушбу полимерлар тиббиёт учун муҳим - улар дори воситаларини етказиб бериш, тўқималарни тиклаш ва ген терапиясида қўлланилади.
"Ўзкимёсаноат" ДАК бошқаруви раисининг 2014 йил 23 октябрдаги "Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар реклама қилиш ва инвестицион лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш тартиби тўғрисида"ги 117-сонли буйруқ билан тасдиқланган.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган «Деҳқонобод калий заводи» АЖга ташкиллаштирилган пресс-тур иштирокчилари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 10-октабрдаги қарори ижроси доирасида ташкил этилган ушбу анжуманда Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Саудия Арабистони ва мамлакатимиздан кимё ва газ-кимё саноатининг илм-фан, ишлаб чиқариш, технологиялар ишлаб чиқувчилари, шунингдек, етакчи хорижий инвесторлар иштирок этди.
Хизмат кўрсатувчи томонидан юк ташиш ишларига жалб қилинадиган, сиқилган газда ҳаракатланувчи юк автомашинлари ёрдамида «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятининг 2023 йил сентябрь-декабрь ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун зарур бўладиган сильвинит рудасини шартнома асосида тоғ-кон мажмуасидан қайта ишлаш мажмуасига оралиқ масофа 42 км дан ташиб келтириш ва қайта ишлаш мажмуасидан тоғ-кон мажмуасига оралиқ масофа 42 км га ишлаб чиқаришдан чиққан галитли қолдиқни (хвост тузини) ташиш хизматини кўрсатиш.
1. Мақсад ва вазифалар “Кимё саноати хизматчилари лавозимлари ва ишчилари касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномаси”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
Бугун мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йил бошидан буён ишлаб чиқарилаётган азотли минерал ўғитлар миқдори физик ҳолда 3 млн. тоннадан ортди. Натижада республика қишлоқ хўжалиги тўлиқ ва ўз вақтида минерал ўғитлар билан таъминланди ҳамда мамлакатимиз экспорт салоҳияти ошишига муносиб хисса қўшилди.