“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида биржа савдоларини ўтказиш Қоидалари” (“ЎзРТХБ” АЖ Кузатув Кенгашининг 2023-йил 16-октябрдаги баёнига мувофиқ биржа савдоларини ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилган бўлиб, 2023- йилнинг октябр ойидан савдоларни пасайиш томон ауцион турида ўтказиш ҳам йўлга қўйилган.
АОКАда ўтказилган брифингда қуйидагилар маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг талабига мувофиқ 2022 йил ғалла ва пахта ҳосили учун соф ҳолда 555,9 минг тонна, яъни ғалла ҳосили учун 272 минг тн ва пахта ҳосили учун 283,9 минг тн азотли ўғитлар, 96,1 минг тн фосфорли ва 50 минг тн калийли ўғитлар биржа савдолари орқали харид қилиниши белгиланган.
«Самарқандкимё» АЖ NPK мураккаб минерал ўғитни ишлаб чиқаришни бошлади (15:15:15). Мазкур ўғитни бўйича саволлар ва қизиқишлар билан «Ззкимёсаноат» ДАК нинг Маркентинг ва ТИА бошқармасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожжат қилишингиз мумкин: (998 71) 140 74 52, (998 71) 140 74 36.
Корхоналарнинг ҳудудлардаги ваколатли омборлари ҳамда минерал ўғитлар қолдиғи тўғрисида маълумот
Қишлоқ хўжалигида натижанинг юқори бўлиши ва мўл ҳосил етиштирилиши соҳага сифатли минерал ўғитларнинг ўз вақтидава керакли миқдорда етказиб берилиши билан бевосита боғлиқ.
“Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларни етказиб бериш борасида фермер ва деҳқон хўжаликлари билан ҳамкорликда фаол иш олиб бормоқда. Хусусан, минерал ўғитларни биржадан сотиб олиш тартибини фермерларга тушунтириш, брокерларга қандай мурожаат қилиш, минерал ўғитларни биржа савдолари орқали сотиб олиш, тикетни корхонага етказиш ёки ушбу тикет орқали омборхонадан юклаш хизматлари тизими ва тартиби тушунтириб борилмоқда.
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Хабар бериб бораётганимиздек, “Ўзкимёсаноат” АЖ фермерлар ва соҳа вакиллари иштирокида ҳудудларда “Минерaл ўғит - мўл ҳосил гaрови” мавзусида туркум амалий семинарлар ўтказиб келмоқда.
Эртага, 11-март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов иштирокида Минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш бўйича амалга оширилган ишлар мавзусида брифинг бўлиб ўтади.