Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Ҳудудий тармоқалараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Бугун РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ишчи-ходимлари ўртасида мини-футбол, стол тенниси, волейбол, баскетбол, гандбол ҳамда шахмат бўйича мусобақалар бошланди.
2050-йилга келиб дунёда водород (H2) ишлаб чиқариш ҳажми 2024-йилга нисбатан тахминан 80% га ошиб, 14,3 миллион тоннага етиши мумкин. Бунда H2нинг асосий қисми метанни буғли риформинг қилиш (SMR) усули орқали ишлаб чиқарилади.
Дунёга машҳур “Kansai Chemicals Group” корпорацияси вакилларидан иборат делегация амалий ташриф билан "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркида бўлди.
2023-йил якуни бўйича Хитойнинг кимё саноати корхоналарида 66,1 мингта саноат роботи ишлаган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда АҚШ (29,8 мингта), учинчи ўринда эса Германия (22,9 мингта) жойлашган.
Айни пайтда саноатнинг барча соҳаларида, хусусан, кимё саноатида юқори малакали ёш мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, уларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров Хитойнинг “China Coal Resources Development Group” компанияси раиси Лю Гошен бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Хабар бериб бораётганимиздек, Президентимизнинг 2025 йил 19 сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи бириктирилган Фарғона вилояти Ёзёвон туманида штаб масъуллари ҳамда “Маҳалла еттилиги” тизими ходимлари билан учрашув ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс тизимлари ходимларидан иборат 21 нафар мутахассис Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус ўқув курси орқали ўз малакаларини оширдилар.
«Ўзкимёсаноат» АЖ да шаффоф бошқарувни йўлга қўйиш, шу билан бирга унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлаш ва глобал бозорда рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган ишлар фаол олиб борилмоқда.