Жорий йилнинг 16-17-октябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Оқ қуш" мажмуасида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда. Ушбу муҳим тадбир саноат соҳасидаги йирик тармоқ корхоналари ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция ва лойиҳаларни режалаштиришга қаратилган.
Анжуманда 200 нафардан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда, 10 дан зиёд йирик инвестиция лойиҳалари тақдим қилинмоқда.
Бугун Касаба уюшмалари саройида “Йил аёли-2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Карбамид- ГОСТ 2081-2010 - "Б"- маркали - .H2N-CO-NH2. - Углерод, азот, кислород ва водороддан ташкил топган органик бирикма. Оқ кристалл, кичик шар кўринишида бўлади. Сувда тез эрийди ва ҳидсиз бўлади. Таркибидаги амид шаклидаги азот миқдори 46,2%ни ташкил этади.
Жорий йилнинг 12-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024-йилги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди ва унда кимё саноати корхоналари олдига бир қатор вазифалар берилди.
Икки давлат ўртасидаги кўп йиллик самарали ҳамкорликнинг эзгу анъаналари янги лойиҳалар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қиляпти.
Жорий йилнинг 6 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Германиянинг “Linde group” компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзолаш маросими бўлиб ўтди.
2023 йилнинг 9 август куни «Фарғонаазот» АЖнинг Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган омборида ёнғин келиб чиққан ва бу ҳақида ФВБга хабар берилган. Юзага келган ёнғин 5 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан соат 15:20 да ўчирилган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин пайтида омборда минерал ўғитлар мавжуд бўлмаган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторларини Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 5-уйда жойлашган, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг ҳозирда бўшаётган 23,5 гектар майдонига тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш учун ҳамкорликка таклиф этади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.