Жорий йилнинг 21 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 12884 тонна 26215 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бир кун аввал бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 20 апрель куни 31990 млн. сўмлик 15662 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 28 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 11569 тонна 25949 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бир кун аввал бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 27 апрель куни 33280 млн. сўмлик 14665 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 27 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 13373 тонна 30727 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бу кўрсаткич ўтган хафта якунидаги савдолардан икки барабар юқори бўлган яъни 24 апрель куни 14062 млн. сўмлик 6451 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналари томонидан 2019 йил январь-октябрь ойларида қиймати 5,5 триллион сўмдан зиёд бўлган товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 106,8%ни ташкил этди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналари томонидан 2019 йил январ-сентябрь ойларида қиймати 5.0 триллион сўмдан зиёд бўлган товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 108.7%ни ташкил этди.
2017 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,7 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1,14 млн. тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 854,81 минг тонна азотли ўғитлар, 119,09 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 168,0 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2016 йилнинг 9 ойида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарда 1,9 милиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, маҳсулот ишлаб чиқариш 106,5 фоизга ўсди. Жорий йилнинг 9 ойида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарда 994,05 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида фермер ва деҳқон хўжаликларига кўрсатилаётган агрокимёвий хизматларни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари Х.Бекбергенов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида кимё саноати ҳам жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.
“Максам-Чирчиқ” Акциядорлик Жамиятида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни тузишда тадбиркорлик субектлари ва бошқа талабгор корхоналар ўртасида тенг рақобатбардошлик жараёнини холис ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти ҳудудида жамият томонидан ишлаб чиқарилган минерал ўғитларни сақлашга мўлжалланган ваколатли омборларни ташкил этиш танлов асосида ўтказилишини эълон қилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024-йил 28-ноябр санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.