«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Факт 24» кўрсатувида «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги «Аммофос-Максам» АЖда қуёш энергиясидан самарали фойдаланилаётганлиги ҳақида лавҳа эфирга узатилди.
«Биринчи резинотехника заводи» МЧЖда «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарининг давлат тили маслаҳатчилари, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида сайёр семинар-тренинг ўтказилди.
«Ўзбекистон 24» телеканалида «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки фаолияти ва «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ОАВ учун технопаркка ташкил қилинган пресс-тур ҳақида махсус репортаж эфирга узатилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган #Bayrogʻim_gʻururim, #Muqaddasdir_Vatan_ байроғи чорлов тадбирларида фаол иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнаси арафасида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Жамиятда узоқ йиллар давомида меҳнат фаолиятини олиб борган пенционерлар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғаси сифатида зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси топширилди.
"Ўзкимёсаноат" АЖ тассаруфидаги "Malibu-2" автотранспорт воситаси "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУКнинг e-auksion.uz платформаси орқали нархни ошириб бориш услуби билан аукцион савдоларига қўйилди.
"Ўзкимёсаноат" АЖ тассаруфидаги "Malibu-2" автотранспорт воситаси "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУКнинг e-auksion.uz платформаси орқали нархни ошириб бориш услуби билан аукцион савдоларига қўйилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида корхона ёш ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати 2019 йил 25 январ куни соат 11:00 республика босма ва электрон ОАВ вакиллари учун 2018 йил якуни бўйича кимё тармоғи корхоналари фаолияти натижалари тўғрисида матбуот-анжуман ўтказилишини хабар қилади. Ўзбекистон журналистлари ҳамжамияти ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида ўзаро манфаатли мулоқот ўрнатилишининг аҳамиятини назарда тутиб, “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати таҳририят вакилилларини ушбу тадбирда иштирок этиш учун таклиф қилади ва матбуот-анжуман иштирокчилари рўйхатини тузиш мақсадида вакиллар исми-шарифи ҳамда боғланиш телефони бўйича маълумотни жорий йил 24 январ соат 18:00-гача 78-140-74-26 телефон рақами ёки z.roziev@uks.uz электрон манзил орқали хабар қилишингизни сўраймиз. Матбуот-анжуман қуйидаги манзилда ўтказилади - Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан 2019 йил 18-22 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда ўтказиладиган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида “Ўзкимёсаноат” АЖ иштирок этади.