Тошкент шаҳрида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда кимёвий технологиялар маркази салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида мастер-планнинг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.
“Максам-Чирчиқ” Акциядорлик Жамиятида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни тузишда тадбиркорлик субектлари ва бошқа талабгор корхоналар ўртасида тенг рақобатбардошлик жараёнини холис ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти ҳудудида жамият томонидан ишлаб чиқарилган минерал ўғитларни сақлашга мўлжалланган ваколатли омборларни ташкил этиш танлов асосида ўтказилишини эълон қилади.
Бугун мамлакатимиз кимё саноатининг энг йирик қувватларидан бири бўлган «Навоиязот» Акциядорлик жамияти ташкил топганлигининг 60 йиллиги кенг нишонланмоқда.
АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳожакбар Тўлаганов иштирокида ўтказилган брифингда тармоқ корхоналарида 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖда «Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация марказини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида лойиҳа бош пудратчиси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Куни-кеча “Кимёгарлар" маданият саройида “Ваколатли омборлар ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликларига маҳсулотларни етказиб бериш, ваколатли омборларда минерал ўғитларни сақлаш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда мамлакатимиз иқтисодий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳияти юксалишига ўзининг самарали меҳнати орқали муносиб ҳисса қўшаётган «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 6 нафар ходими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.
Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган ШҲТ саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Хитойнинг “China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD” компанияси ўртасида умумий қиймати 8 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган лойиҳалар танловининг 44 турида филология, педагогика ва психология фанлари йўналиши бўйича “Кимё атамаларининг изоҳли луғатини яратиш” мавзусида бажарилиши бир йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлови доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг тилшунос олимлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари ва кимё соҳаси мутахассислардан иборат илмий жамоа томонидан амалий лойиҳа тайёрланди.
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” талаблари асосида жамиятда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишнинг тартиби ўрнатилган.