Жорий йилнинг 8 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 14595 тонна 34731,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган хафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 5 февраль куни 65063,7 млн. сўмлик 26149 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси биносида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси в.б. Ж.Мирзамаҳмудов иштирокида видеоконференцалоқа орқали “Мицубиси Корпорейшн” ва “Мицубиси Хэви Индастриз” компаниялари раҳбариятининг вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Бугун 11 сентябрь куни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Навоий шаҳри халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисида “Navoiyazot” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Мавлонович Шарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига муносиб кўрилди.
Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида ўтказилаётган “China International Import Expo” кўргазмасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўз экспортбоп маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи турли юқумли касалликлар ва инфекциялардан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ташкилот тизимидаги “Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган дезинфекция амалиётида қўлланиладиган натрий гипохлорит маҳсулоти бир қатор вазирлик ва ташкилотларга беғараз тақдим этилди. Жумладан, натрий гипохлорит Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси каби ўнга яқин вазирлик ва ташкилотларга “Жиззах пластмасса” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 60 литрлик пластик тараларга солиб, тақдим этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдоси якуни бўйича кунлик маълумотларни тақдим этади.
Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини, сифатини ва рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида, махсус Ишчи гуруҳ томонидан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар лабораторияларнинг техник жихозлари ва услубий таъминотини ўрганиш ишларини давом эттирилмоқда.
Лойиҳа доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги тармоқ корхона ва ташкилотлар томонидан дарахт ва манзарали кўчатлар экиш белгиланган. Кўчат экиш тадбирларидан бири жорий йилнинг 1 март куни Тошкент вилоятнинг Ангрен шаҳрида жойлашган “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда ўтказилди.
Жорий йилнинг 11 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9012 тонна 24446,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 10 июнь куни 25652,0 млн. сўмлик 9977 тонна минерал ўғитлар сотилган.