“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин юзасидан батафсил маълумот бериш мақсадида ОАВ вакиллари учун махсус интервьюлар ташкил қилинди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин ўчирилди. Вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса оқибатида цехнинг 2 нафар ходими жароҳатланган ва ҳозирда уларга шифохонада тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
"Ўзкимёсаноат" АЖда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан «Муқаддасдир Ватан байроғи» шиори остида марказий аппарат ходимлари ўртасида «Менинг байроғим» эсселар танлови бўлиб ўтмоқда.
«Ўзкимёсаноат» АЖ да «Кимёгарлар куни» байрами муносабати билан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали талабалари “Аммофос-Максам” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Талабаларнинг корхонага ташрифи ўқув ишлаб чиқариш амалиёти доирасида ташкил этилди.
Гулямов Сардор Алишерович “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Йиғма ахборот-таҳлил департаментининг Ҳужжатларни рўйхатга олиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Исмоилов Бекзод Анорбоевич “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Йиғма ахборот-таҳлил департаментининг Рўйхатга олиш ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти ягона акциядорининг қарорига мувофиқ, Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпўлатович Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгашининг йиғилиш баённомасига асосан “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ Бош директори вазифасини бажарувчи этиб Қосимов Зафарбек Илзатович тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида МДҲ Молия-банк кенгашининг мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Анатолий Борисович Казаков бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.