Ўзбекистонда саноат тармоқларини диверсификация қилиш, ички хомашё ва ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек, импортга бўлган қарамликни камайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда кимё саноати алоҳида ўрин тутади. Хусусан, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги натижалар буни яққол тасдиқлайди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва “Узкимёимпэкс” масъулияти чекланган жамиятининг 22 нафар ходими ISO 31000:2018 – “Хавфларни бошқариш” халқаро стандартини тизимга жорий этиш бўйича халқаро “Cert International” Академияси мутахассислари томонидан онлайн форматда ўқитилди.
“Ўзкимёсаноат“ АЖ мамлакатимизда турли тармоқлар бўйича импорт қилинадиган кимёвий маҳсулотлар таҳлили асосида 2026 йилга қадар маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда мамлакатимизда турли тармоқларда импорт қилинадиган кимёвий маҳсулотларни таҳлил қилиш асосида, 2026 йилда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Давлат харидлари – давлат бюджети маблағларининг самарали сарфланишини таъминлайдиган муҳим йўналиш ҳисобланади. Тендерларни очиқ, шаффоф ва адолатли ўтказиш ҳар бир ташкилот учун устувор вазифа.
Иқтисодиёт тармоқларини малакали ўрта бўғин кадрлари билан таъминлаш, ишчи касбларга бўлган юқори талабни қондириш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан дуал таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Деҳқонобод тумани ҳокимлиги томонидан Деҳқонобод туманига бириктирилган раҳбар ва ходимлар ташаббуси билан қатор амалий тадбирлар ташкил этилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда тармоқ корхоналарининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бўлинмалари раҳбар ва ходимлари иштирокида видеоконференция алоқа шаклида давра суҳбати ташкил этилди.
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар залида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Йиллик ўсиш суръати (CАGR) прогноз даврида 8,0 фоизни ташкил этади. МаркетсандМаркетс нашрининг хабар беришича, полимерларга юқори талабнинг ошиб бориши уларнинг тиббий хизмат кўрсатишда беморлар учун хавфсизлигини таъминлаш ва инфекциялар сонини камайтиришдаги муҳим роли билан боғлиқ.