“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати Жамият тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ташкил этилишини маълум қилади. “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остидаги кўкаламзорлаштириш лойиҳасини юқори савияда ўтказиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида жорий йилнинг март ойи “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.
“International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
11-ноябр — Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни. Ушбу сана муносабати билан “Аммофос-Максам” АЖда жойлашган “Кимёгар” спорт-маданият мажмуасида байрам тадбири кенг нишонланди.
“9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши кураш” куни муносабати билан жорий йилнинг 25-ноябридан 20-декабр санасига қадар “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхонларида Аксилкоррупция ойлиги эълон қилинди.
Касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз! Қонунийлик, адолат ва юксак масъулият тамойилларига асосланган меҳнатингиз - ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшаётган беқиёс ҳиссадир.
«Деҳқонобод калий заводи» АЖда фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар «1C дастурида тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш ва бошқариш» ўқув курси бўйича ўқитилмоқда.
Куни кеча “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахмонова раҳбарлигида “Деҳқонобод калий заводи” АЖ цех ва бўлимларининг давлат тилида иш юритиш ҳолатлари ўрганилди.
“Қизилқум фосфорит комплекси” директорининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ташаббуси ҳамда Зарафашон шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Мен донорман” акцияси ўтказилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахмонова, бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммадбобур Абдуразаков ҳамда «Максам-Чирчиқ» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари А.Косимов бошчилигида корхонада сайёр қабул ташкил этилди.