Нобель фонди 9-октябрь куни 2024 йил кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 7 июль куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жанубий Кореянинг Дежон ва Еосу шаҳарларида KOICA (Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги) томонидан ташкил этилган “Kor-UZ”қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон кимё саноатининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Кимё Технологиялари Марказини (UzCCT) янада ривожлантиришга қаратилди.
Мазкур форумда “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Аммофос-Максам” АЖ, "Фарғонаазот" АЖ, "Биринчи резинотехника заводи" МЧЖ ХКларда фаолият юритаётган ёш кимёгар мутахассислар, шунингдек, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Янги Ўзбекистон университети талабалари - жами 200 нафар ёшлар иштирок этишмоқда.
Бугун «Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал форуми ўз ишини бошлади
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ магистратура (1 та ўрин) йўналишида барча харажатлар қопланган ҳолда Жанубий Кореянинг етакчи университетларидан бирида таҳсил олиш учун танлов эълон қилади! Барча харажатлар қопланади (шартнома, турар жой, авиачипта ва стипендия); Илғор илмий лабораторияларда тадқиқот олиб бориш имконияти; Халқаро даражадаги илмий тажриба ва инновацион билимлар; Ташкилот томонидан кафолатланган иш ўрни.
Мамлакатимиз Президентининг “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 14-февралдаги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича Тошкент кимё-технология институтида “Карьера куни” ўтказилди.
Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ магистратура (1 та ўрин) ва докторантура (PhD, 3 та ўрин) йўналишларида барча харажатлар қопланган ҳолда Жанубий Кореянинг етакчи университетида таҳсил олиш учун танлов эълон қилади!
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технология университети Тошкент шаҳри филиали талабалари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Mendeleyev kids and juniors» лойиҳаси 6 ёшдан 14 ёшгача болалар учун мўлжалланган бўлиб, унда ҳақиқий лабораторияда тажрибалар ўтказилади.
Инвестициявий ҳамкорлик янги келишувлар билан бойиди Бирлашган Араб Амирликлари Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Иброҳим ал-Маҳмуд бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида 3 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – БАА бизнес-форуми ўтказилди.