“Ўзкимёсаноат” АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси мутахассислари томонидан ходимлар учун “Манфаатлар тўқнашувининг салбий оқибатлари ва унга қарши самарали курашиш чора-тадбирлари” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сон “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи бириктирилган Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ташкил этилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича туман штаби фаолиятини ўрганиб, штаб масъуллари билан учрашув ўтказди ҳамда амалга ошириладиган режа ва вазифалар муҳокама қилинди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппаратида жорий йил давомида ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиб, самарали меҳнат қилган, ташаббускорлик ва фидойилик кўрсатган ходимларни алоҳида эътироф этиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Мазкур йўналишда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг 2024-2025-йил куз-қиш мавсуми давомида барқарор ишлаши ва Энергетика хавфсизлиги даражасини ошириш борасидаги ишларни кучайтириш, ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш эвазига энергия самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан ўтказилаётган «Аксилкоррупция ойлиги» доирасида «Очиқ эшиклар куни» бўлиб ўтди.
Бугун пойтахтимиздаги Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида «Энг намунали вазирлик-идора» ҳамда «Энг намунали туман-шаҳар» танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бунга технологик инновациялар ва энергиясамарадорликни ошириш йўлидаги қатъий чоралар сабаб бўлиши мумкин.
Хабар берганимиздек, тармоқ корхоналарида фаолият юритувчи барча ёшдаги ходимлар учун «Ёш китобхон ходим» кўрик-танловлари ўтказилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова «Маънавият фидоийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2034-йилга бориб ушбу кўрсаткич йилига ўртача 3,8 фоизга ўсиб, 9,5 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бундай ўсиш кенг турдаги электрон қурилмаларини ишлаб чиқаришда замонавий, енгил ва мустаҳкам пластик материалларга бўлган талабнинг ортиб бораётгани билан изоҳланмоқда. Бу ҳақда Преcеденcе Ресеарч таҳлилий компанияси маълум қилди.