Жорий йилнинг 21-октабр куни «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Хитойнинг “China Huanqiu Contracting & Engineering Co., Ltd” (HQC) вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖда «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Учрашувда жамият директори Рустам Салиев ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида суҳбат олиб борди. Унда 50 га яқин ёшлар ва мутахассислар иштирок этди.
Актау шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда кенгаш аъзолари ҳамда «МCҚ Cомпанй КЗ» компанияси вакиллари жорий йилнинг 4 июль куни имзоланган меморандум доирасида соҳада фаолият юритаётган аёлларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини оширишда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Жорий йилнинг 7-октабр куни Тошкент шаҳрида «Ўзкимёсаноат» Акциядорлик жамияти томонидан Россиянинг полимер ва каучук ишлаб чиқарувчи етакчи СИБУР компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда полимер саноатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида форум ташкил этилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида МДҲ давлатлари ва Ўрта Осиёда ягона бўлган яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОИCА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликда КОИCА стипендия дастурининг навбатдаги грант ғолиблари билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни оммавий спорт турларига қизиқишини кучайтириш мақсадида «Бошқарув раиси кубоги» мусобақалари бўлиб ўтди.
Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси (ЭФСА, Брюссел, Белгия) стиролни токсик эмас деб тан олди. Европа Комиссияси топшириғи асосида ўтказилган илмий тадқиқотга кўра, стирол полимерларидан тайёрланган материаллар озиқ-овқат билан алоқа қилганда инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди.
Биржа савдоларига минерал ўғитларнинг (шартнома кодига кўра) бошланғич нархларидан ўртача -10% гача пасайтириб харид қилиш-ауцион тартибида савдога қўйиш механизми жорий этилган
Жаҳон кимё саноати хабарлари: АҚШнинг Шимоли-ғарбий университети (НWУ) кимёгарлари бардошли, лекин енгил ва эгилувчан, ўзаро тўқилган полимер ипларидан наноматериал яратишди. Тузилмавий хусусиятлари туфайли у занжирли совутга ўхшайди ва ундан тана зирҳлари ҳамда баллистик матоларни яратишда фойдаланиш мумкин.