“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчилари Республиканинг барча вилоятларига жамиятга бириктирилган мактабларнинг ҳолатини тубдан ўрганиб чиқиш мақсадида жойларга ҳизмат сафарига жўнаб кетишди. Бундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига бириктирилган кимё ва биологияга ихтисослаштирилган мактабларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича жадал чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4422-сон қарорига асосан «Биринчи резинотехника заводи» масъулияти чекланган жамиятида фотоэлектр станцияси ўрнатилди.
“International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтмоқда.
2026 йил 15 январдан 28 февралгача мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида бўлиб турибди.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасида Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг асосчисидир. Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси, мустақил жумҳурият ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист. У тарихимизнинг ғоят оғир ва мураккаб бир даврида яшади.