“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖнинг 2023-йил 19-июл санасидаги 75-сон буйруғига асосан Амиркулов Обиджон Сафарович “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, Бош муҳандис лавозимига тайинланди. О.Амиркулов тайинловга қадар “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ Бош муҳандисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
"Ўзкимёсаноат" АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 244/к-сон буйруғига асосан Айходжаев Рустам Ильясович "Ўзкимёсаноат" АЖнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Кузатув кенгаши мажлисининг 2022-йил 29-центабрдаги 22-сон баённомасига асосан Коржиков Евгений Александрович “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-мартдаги Ф-18-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.