АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов бу ҳақда батафсил маълумот берди.
2022 йил январь-сентябрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппаратига тушган жами мурожаатлар сони 417 тани ташкил этиб, 94 таси юридик шахслардан, 323 таси жисмоний шахслардан келиб тушган.
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖда «Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация марказини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида лойиҳа бош пудратчиси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган «Деҳқонобод калий заводи» АЖга ташкиллаштирилган пресс-тур иштирокчилари корхона раҳбарияти ва мутахассислар иштирокида интервьюлар тасвирга олишмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2012 йилдаги махсус қарорига биноан республика ҳудудларида жами 13 та заҳарли кимёвий воситалар ва токсик моддалар кўмиш махсус полигонлар мавжуд бўлиб, шундан 11 тасида консервация ишлари олиб борилади ва 2 тасида реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилади (Жиззах вилоятида Фориш тумани ва Хоразм вилоятида Хазарасп туманида). Ушбу қарорга асосан консервация қилиш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар, жумладан лойиҳа ишлаб чиқиш, уни экспертизадан ўтказиш, тендер савдоларини ўтказиш, қурилиш – монтаж ишлари ва қурилиш ишларини назорат қилиб бориш билан боғлиқ барча ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун бугунги кунда давлат бюджети ҳисобидан жами 17 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилди (шундан 12,0 млрд. сўм 2015 йилда ажратилган).
Юртимизда маънавият, маърифатни тарғиб қилиш, ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 27 февраль куни «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти, департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда тармоқ корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида танқидий руҳдаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбек тилини тарғиб қилувчи ижодий изланишларни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» Республика танлови доирасида, «Ўзкимёсаноат» АЖда давлат тилида иш юритиш ва ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ташкилий қўмита томонидан ўрганиш олиб борилди.
Йиғилишда ёшлар етакчилари томонидан ярим йиллик ҳисоботлар тингланди. Ёшларга қўйилган энг устувор вазифалардан бири кимё саноатини ривожлантириш ҳамда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисида инновацион лойиҳалар устида ишлаш эканлиги таъкидланди.
Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиёти, ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлик ва инвесторларга яратилаётган кенг иқтисодий ва ҳуқуқий қулайликлар нафақат иқтисодиёт ва саноат, балки илим-фан ва таълим соҳаларида ҳам Хорижий ҳамкорларни ўзига тобора эътиборини тортмоқда.