2023 йилнинг 9 август куни «Фарғонаазот» АЖнинг Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган омборида ёнғин келиб чиққан ва бу ҳақида ФВБга хабар берилган. Юзага келган ёнғин 5 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан соат 15:20 да ўчирилган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин пайтида омборда минерал ўғитлар мавжуд бўлмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси кўмагида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Исроил ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув Исроил кимё, фармацевтика ва экология саноати уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сон “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида” ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги бир қатор маҳаллаларга ташриф буюрди.
Жорий йилнинг 11-феврал куни Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон-Покистон муносабатлари тарихида илк бор “Маде ин Узбекистан” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Ж.Мирзамаҳмудов ҳамда Хитойнинг “China CAMC Engineering Co., LTD” компанияси бошқаруви раиси, жаноб Ван Бо иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кимё саноати соҳасида қатор истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида битим имзолаш маросими ўтказилди.