Жаҳон кимё саноати хабарлари: Кореялик олимлар синтетик материаллар, хусусан, тўқимачилик ва балиқ овлаш воситаларидан океан ифлосланишини кескин камайтирувчи янги биологик парчаланадиган полимерни ишлаб чиқди.
Кимё тармоғининг корхоналарига транспорт-экспедиторлик хизматларни кўрсатиш вазифасини “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибий бўлинмалари - “Кимётранс” МЧЖ ва “Киметранс-логистик” МЧЖ бажарадилар.
Вудс-Хоул Океанография институти тадқиқотчилари целлюлоза диатсетатининг (CДА) модификация қилинган версияси асосида янги турдаги биопластикни ишлаб чиқишди. Уларнинг фикрича, бу материал денгиз сувида шу кунгача маълум бўлган бошқа пластикларга қараганда тезроқ парчаланади.
Йиллик ўсиш суръати (CАGR) прогноз даврида 8,0 фоизни ташкил этади. МаркетсандМаркетс нашрининг хабар беришича, полимерларга юқори талабнинг ошиб бориши уларнинг тиббий хизмат кўрсатишда беморлар учун хавфсизлигини таъминлаш ва инфекциялар сонини камайтиришдаги муҳим роли билан боғлиқ.
Тадқиқотчилар табиий ҳужайралар каби оқсилларни ифода эта оладиган сунъий ҳужайраларни ишлаб чиқишди. Биокаталитик полимеризация натижасида ҳосил бўлган ўз-ўзини йиғиш ((bioPISA) деб номланган жараён орқали яратилган янги тузилмалар ферментатив реакциялар ва биоминерализация учун микрореактор сифатида ишлатилиши мумкин.
Углерод элементининг кимёвий хоссалари йиллар давомида кўплаб тадқиқотлар мавзуси бўлиб келган. Бу соҳадаги кузатишлар бизни Ердаги ҳаёт эволюцияси сирларини, шунингдек, унинг коинотнинг бошқа жойларида ривожланиш имкониятларини тушунишга ундайди.
Икки давлат ўртасидаги кўп йиллик самарали ҳамкорликнинг эзгу анъаналари янги лойиҳалар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қиляпти.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Токио технология институти олимлари турли кимёвий моддаларга чидамли матолар учун оъз-оъзидан тикланувчи қоплама яратди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Ноттингем университети олимлари авиация, темир йўл ва саноат тармоқлари учун юқори самарали қопламалар ишлаб чиқарувчи Индеструcтибле Паинт компанияси билан ҳамкорликда бактерия ва вирусларни ўлдирадиган бўёқ яратишди.
Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси (ЭФСА, Брюссел, Белгия) стиролни токсик эмас деб тан олди. Европа Комиссияси топшириғи асосида ўтказилган илмий тадқиқотга кўра, стирол полимерларидан тайёрланган материаллар озиқ-овқат билан алоқа қилганда инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди.