“Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати бошлиғи вакант лавозимига очиқ танлов эълон қилади. Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлардан анкета-резюме ва шахсий ҳужжатлар (диплом нусхаси, паспорт нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси ва расм) n.mamedova@uks.uz почта манзили орқали 2022 йил 25 июлдан 2022 йил 5 августга қадар қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ танловда халқаро мутахассислар, шунингдек ватандошлар иштирок этишга ҳақли.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Корпоратив бошқарув кодексининг 14-бандига мувофиқ кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони мавжуд бўлмаганда, АЖ “comply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган ҳолда унинг сабабларини тўлиқ ошкор этади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, соҳада привентив чораларни кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 6 январь куни соат 16:00 да масофадан туриб ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш « eVote» платформаси орқали ўтказилади.
Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади. 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниб, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди.
Зарифа Саидносирова 1908 йил 31 сентабрда Туркистон шаҳрида туғилган. Кимёгар олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), профессор (1970).
Интернет нашрларида “Деҳқонобод калий заводи” қонунчиликка зид равишда “тендер ўтказди” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан, саноат корхоналарининг атроф муҳитга таъсирини камайтириш орқали экологик ҳолатни яхшилаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг самарали ва замонавий усуллари жорий этилмоқда.
Айни пайтда яшил энергетика табиий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали экологик хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий тежамкорликка эришишнинг муҳим шартларидан бирига айланди. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар аҳоли ва саноат корхоналарига ҳамёнбоп нархда электр энергиясини етказиш имконини беради.