Семинарда Ўзбекистон Республика Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ вакиллари иштирок этди.
Навоий шаҳри халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисида “Navoiyazot” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Мавлонович Шарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига муносиб кўрилди.
Саноат – кимё корхоналари томонидан 2024 йилда 17,7 трлн сўм (бизнес режага – 110,5 фоиз, ўсиш суръати – 107,3 фоиз) товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Жами соф ҳолда 1 466,1 минг тонна минерал ўғитлар, шундан, 1 136,1 минг тонна азотли, 110,8 минг тонна фосфорли ва 219,1 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Бугун 2019 йил 23-25 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ томонидан республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Made in Uzbekistan” Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмаси “Ўзэкспомарказ” МКК АЖнинг павилонлари ва очиқ майдонларида ўз фаолияти бошлади.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари кесимида молиявий-иқтисодий ҳолатларнинг барқарорлигини таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда муаммоларнинг ечими бўйича тегишли чораларни қабул қилиш юзасидан видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди.
Т/р Номи Фоиз Сумма (минг. сўм) 1 Жами соф фойда 100,0 40 750 928,8 1.2. дивидендга 75,0 30 563 196,6 1.3. жамиятнинг захира фондига (Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни 32-моддасига асосан) 5,0 2 037 546,4 1.
Тадбирда "Киберхавфсизлик маркази" ДУК мутахассислари иштирокида конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш, кўп факторли аутентификация, фишинг ва кибер-фирибгарлик, мессенджер ва электрон почта хавфсизлиги, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида содир этилаётган кибержиноятлар каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
Пойтахтимизда ўтказилаётган «Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси» доирасида 16 ноябрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Рустам Айходжаев бошчилигида технологлар, механиклар, конструкторлар ва бошқа тегишли мутахассислардан ташкил топган ишчи гуруҳ техник имкониятларни ўрганиш ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида «Ўзбекхиммаш» АЖга борди.
Бугун Ёзувчилар уюшмасининг катта маросимлар залида вазирлик, ҳокимлик, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.