Яримкристал полиамид полимери — капрон (нейлон 6)нинг жаҳон бозори 2024 йилда 16,6 миллиард долларни ташкил этди ва тахминларга кўра, 2025 йилда 17,5 миллиард долларга, 2034 йилга келиб эса 28,5 миллиард долларгача ўсиши мумкин. Бу давр мобайнида ўртача йиллик ўсиш суръати 5,57% ни ташкил этади. Бу ҳақда Преcэденcэ Ресеарч агентлиги ўз тадқиқотида маълум қилган.
Мазкур ташаббус ходимлар соғлиғини мустаҳкамлаш, юқумли касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган.
Спорт — соғлом ҳаёт асоси. Жисмоний фаоллик нафақат саломатликни мустаҳкамлайди, балки жамоавий руҳни оширади, яхлитлик ва бирдамликни шакллантиради. "Ўзкимёсаноат кубоги" чемпионати айнан шу мақсадда ташкил этилди.
2050-йилга келиб дунёда водород (H2) ишлаб чиқариш ҳажми 2024-йилга нисбатан тахминан 80% га ошиб, 14,3 миллион тоннага етиши мумкин. Бунда H2нинг асосий қисми метанни буғли риформинг қилиш (SMR) усули орқали ишлаб чиқарилади.
2025-йилнинг январ-июн ойлари давомида кимё корхоналари томонидан 9,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу саноатдаги юқори динамик ўсиш мамлакатнинг агросаноат мажмуаси эҳтиёжларини қондириш билан бирга, экспорт имкониятларини ҳам янада кенгайтирмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2030-йилга келиб дунёда метанол ва аммиак ишлаб чиқариш суръатлари талаб ўсиши суръатларига етиша олмаслиги мумкин. Бу маълумот Кепт консалтинг агентлиги тадқиқотига асосланган ҳолда келтирилмоқда.
2023-йил якуни бўйича Хитойнинг кимё саноати корхоналарида 66,1 мингта саноат роботи ишлаган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда АҚШ (29,8 мингта), учинчи ўринда эса Германия (22,9 мингта) жойлашган.
Бугунги глобаллашув даврида терроризм ва диний экстремизм инсоният хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. “Ўзкимёсаноат” АЖда Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари иштирокида “Терроризм ва диний экстремизм — давр муаммоси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими вакиллари, Осиё тараққиёт банкининг Жанубий Кореялик мутахассислари ҳамда “Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти” МЧЖ мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди.
Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари фаолияти жамият тараққиёти, давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлашда беқиёс аҳамият касб этмоқда. Янгиликларни ўз вақтида, аниқ ва холис равишда жамоатчиликка етказиш, долзарб масалаларни кенг ёритишда сиз азиз ОАВ ходимларининг хизмати беқиёс.