"Ўзкимёсаноат" ДАК бошқаруви раисининг 2014 йил 17 мартдаги 31-сонли буйруқ билан тасдиқланган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-307-сон қарор 5-иловаси «Иқтисодиёт тармоқлари ташкилотлари томонидан янги ишланма ва технологиялар асосида илмий ҳажмдор ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойиҳаларини амалга оширишнинг 2023—2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари» юзасидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида 20 та инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 7 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 13316 тонна 33118,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган, яъни 6 июль куни 37818,7 млн. сўмлик 14318 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ташкилот тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖ фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқдаги каналлардан бирида корхонада узоқ йиллар ишлаган аёлларни ҳеч қандай тўловларсиз ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Шунингдек, видеода акс этган ҳеч бир ишчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Жамият Комплаенс хизматининг III чорак якунлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти, департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шу билан бирга Жамият тизим корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этишди.
27 май куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали янги биносининг тантанали очилиш маросимини ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувахитов, Россия Федерацияси Президенти Адмистрацияси бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Рыбаков, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов ва “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси Ж.Мирзамаҳмудов, Россия фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Д.Афанасьев, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор елчиси О.Мальгинов, Россия Федерацияси делегацияси аъзолари, ташкилот тизимидаги корхоналар раҳбарлари, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.
“28-апрел – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан кимё корхоналарида қатор тадбирлар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида 2022 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати