Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталининг 51 фоиз ва ундан ортиқ миқдоридаги акциялар қўшимча чиқарилувини сотилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ устав капиталининг 51 фоиз миқдоридаги улуши сотилиши назарда тутилган.
Сурхондарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси давлат идоралари ҳамда хусусий сектор вакиллари ўртасидаги мулоқотнинг биринчи давраси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки гуруҳининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш ва энергия тежаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни кимё саноатини ислоҳ қилиш бўйича истиқболли режалар ҳамда жорий йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Саноат – кимё корхоналари томонидан 2024 йилда 17,7 трлн сўм (бизнес режага – 110,5 фоиз, ўсиш суръати – 107,3 фоиз) товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Жами соф ҳолда 1 466,1 минг тонна минерал ўғитлар, шундан, 1 136,1 минг тонна азотли, 110,8 минг тонна фосфорли ва 219,1 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.
Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги ПФ-18-сонли фармойиши асосида 11 мартдан бошлаб “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинган.
Бугун “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида “DH MEDIA TECH” хорижий корхонасининг “Очиқ эшиклар куни" тадбири бўлиб ўтди.
Қишлоқ хўжалигида натижанинг юқори бўлиши ва мўл ҳосил етиштирилиши соҳага сифатли минерал ўғитларнинг ўз вақтидава керакли миқдорда етказиб берилиши билан бевосита боғлиқ.