Жорий йилнинг 19-июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Тошкент кимё-технология институтининг “Кимё ва озиқ-овқат саноати менежменти” бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ташкил этилди.
30 май куни Nuz.uz ва Upl.uz веб-сайтларида «Қизилқум фосфорит комплекси» кимга тегишли? сарлавҳаси остидаги мақолалар эълон қилинди. Мавзу юзасидан «Ўзкимёсаноат» АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон қарори ҳамда жорий йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган йиғилишнинг 10-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
“Жиззах пластмасса” АЖ ва андеррайтер компанияси “Portfolio Investment” МЧЖ ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида “Жиззах пластмасса” АЖнинг IPO обуна кампанияси юзасидан университет ўқувчилари ва талабаларига семинар (Роуд Шоу) ўтказилди.
Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991-йил 18-ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
“Келажак учун истиқболли ташаббуслар форуми қизғин паллага кирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги Фармонига мувофиқ барча жараёнлар ишончли ва тизимли ташкил этилган. Хусусан, Оне ИД орқали рўйхатдан ўтишнинг аҳамияти шундаки, ташаббус эгасининг муаллифлик ҳуқуқи таъминланади.
2024-йилда корхона томонидан ишлаб чиқарилган карбамид, аммиакли селитра, суюқ хлор, ПВХ, суюқ аргон, хлорид кислотаси, суюқ аммиак сингари маҳсулотлар хорижий мамлакатларга етказиб берилди.
Нархларнинг бундай кўтарилишининг асосий сабаблари сифатида Тинч океани юзасининг исиши фонида об-ҳавога таъсир қилувчи Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ҳамда талаб ва таклифнинг умумий номутаносиблиги кўрсатилмоқда.
Учрашувда 2024 йил учун кутилган молиявий натижалар, EBITDA ва Debt/EBITDA кўрсаткичлари, евробондлар чиқариш режалари юзасидан фикр алмашилди.