Жаҳон кимё саноати хабарлари: Хитойнинг Гонконг университети (CUHK) мутахассислари чой қўзиқорини ичимлигидан пластик муқобилини яратишди. Маҳсулот чой ва шакарни бактерия ва хамиртуруш билан ачитиш туфайли олинган. Натижада полимер типидаги бактериал целлюлоза ажратиб олинган. Тадқиқот муаллифларидан бири Нгай Тонинг таъкидлашича, ундан биологик парчаланувчи қадоқлаш сифатида фойдаланиш мумкин.
Индорама компанияси Suntory, ENEOS, Mitsubishi ва Neste компаниялари билан ҳамкорликда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун дунёдаги биринчи био-ПЭТ идишни чиқаради. Идиш чиқинди яъни, ишлатилган ўсимлик ёғидан олинган сертификатланган био-параксилолдан тайёрланади.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Чирчиқ кимё индустриал технопаркида БCГ компанияси маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Нархларнинг бундай кўтарилишининг асосий сабаблари сифатида Тинч океани юзасининг исиши фонида об-ҳавога таъсир қилувчи Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ҳамда талаб ва таклифнинг умумий номутаносиблиги кўрсатилмоқда.
Учрашувда 2024 йил учун кутилган молиявий натижалар, EBITDA ва Debt/EBITDA кўрсаткичлари, евробондлар чиқариш режалари юзасидан фикр алмашилди.
«Cert Academy Group» халқаро тренинг ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур курсда ИСО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқ коррупцияга қарши кураш чоралари, унинг келиб чиқиш сабаблари, жамият учун оқибатлари, шунингдек, антикоррупцион менежментнинг асосий терминлари ҳақида тушунчалар берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги» фармони, «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, китобхонликка кенг тарғиб этиш мақсадида тармоқ корхоналарида «Китобхон ходим» танловининг илк босқичлари ўтказилган эди.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖнинг махсус ишчи гуруҳи ҳамда Паркент тумани ҳокими ўринбосари Бахтиёр Соатов ва Ёшлар ишлар агентлиги туман бўлими вакили билан учрашув ўтказилди.
Жорий йилнинг 26-29-сентябр кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган спортнинг "Армрестлинг" тури бўйича ХХ Жаҳон кубогида Ўзбекистон 🇺🇿 шарафини ҳимоя қилган “Максам-Чирчиқ” АЖнинг “Карбамид” цехи машинисти-Азиз Таджиев 20 га яқин давлат спортчилари орасида, 105 кг вазн тоифасида кумуш (чап қўлда) ҳамда бронза (ўнг қўлда) медали соҳибига айланди.
«Темир дафтари» ва «Аёллар дафтари»да рўйхатда турувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Сирдарё вилоятида 600 нафарга яқин аёллар учун хайрия концерти ташкиллаштирилди.