«Ўзкимёсаноат» АЖда харидлар жараёнини Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-6247-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-сентабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3953-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4302-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4812-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5171-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентабрдаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 833-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 276-сон қарорига ва бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларга мувофиқ юритади.
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган «Ўзкимёсаноат» АЖ маълум қиладики, «Ўзкимёсаноат» АЖ акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор асосида чиқарилган акциялар (рўйхатга олиш рақами П0315-15 22.02.2022 йил) тўлиқ 100 фоиз ёки 330 226 032 дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар жойлаштирилмади.
1992-йил 2-июл куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.
«Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида» ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2017 йил 16 октябрдаги 190-сон буйруғига илова
«O’zkimyosanoat» АЖнинг Кузатув кенгаши томонидан 2021 йил 17 февраль 10-сонли қарори билан тасдиқланган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари Хаитова Мастура Хусановна Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 февралдаги “Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш” инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлига қадар “Самарқандкимё” АЖ негизида мураккаб менирал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг замонавий, экологик жиҳатдан зарарсиз мажмуаси ишга туширилади.
Номланиши Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Аҳоли Маълумот тўплами рақами uks-od-016 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Чорак Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати 2019 йил 25 январ куни соат 11:00 республика босма ва электрон ОАВ вакиллари учун 2018 йил якуни бўйича кимё тармоғи корхоналари фаолияти натижалари тўғрисида матбуот-анжуман ўтказилишини хабар қилади. Ўзбекистон журналистлари ҳамжамияти ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида ўзаро манфаатли мулоқот ўрнатилишининг аҳамиятини назарда тутиб, “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати таҳририят вакилилларини ушбу тадбирда иштирок этиш учун таклиф қилади ва матбуот-анжуман иштирокчилари рўйхатини тузиш мақсадида вакиллар исми-шарифи ҳамда боғланиш телефони бўйича маълумотни жорий йил 24 январ соат 18:00-гача 78-140-74-26 телефон рақами ёки z.roziev@uks.uz электрон манзил орқали хабар қилишингизни сўраймиз. Матбуот-анжуман қуйидаги манзилда ўтказилади - Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38.