Расмий веб-сайтдаги маълумотлар ҳар бир саҳифанинг юқори қисмидаги менюларга бўлинган. Сайтнинг бош менюси 12 та қисмдан иборат: Саҳифаларнинг ичида матҳ жойлашган манзил, сарлавҳаси, чоп этиш ва файл кўринишида юклаб олиш имкониятлари акс эттирилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров томонидан 2020 йил 26 декабрда тасдиқланган “Мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва саноат маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича” комиссия йиғилишининг 2-сон баёнига мувофиқ 2021 йилда кимё корхоналари томонидан жами 26 турдаги 1 467,1 млрд.
200 нафардан зиёд иштирокчи қатнашаётган ва 10 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари тақдим этилаётган мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги йирик синтез-газини қайта ишлаш корхоналари, ҳокимият органлари, ишлаб чиқариш технологиялари литсензиарлари, ускуна ишлаб чиқаруви ва етказиб берувчилар, инжиниринг ва лойиҳа-қурилиш компанияларини бир майдонда жамлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари томонидан янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган аниқ устувор лойиҳалар белгиланган.
Қишлоқ хўжалигида натижанинг юқори бўлиши ва мўл ҳосил етиштирилиши соҳага сифатли минерал ўғитларнинг ўз вақтидава керакли миқдорда етказиб берилиши билан бевосита боғлиқ.
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларни етказиб бериш борасида фермер ва деҳқон хўжаликлари билан ҳамкорликда фаол иш олиб бормоқда. Хусусан, минерал ўғитларни биржадан сотиб олиш тартибини фермерларга тушунтириш, брокерларга қандай мурожаат қилиш, минерал ўғитларни биржа савдолари орқали сотиб олиш, тикетни корхонага етказиш ёки ушбу тикет орқали омборхонадан юклаш хизматлари тизими ва тартиби тушунтириб борилмоқда.
Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси – Саудия Арабистони Подшоҳлиги бизнес-форуми доирасида 2022 йилнинг 23 декабрь куни Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва ACWA Power (Саудия Арабистони) ўртасида яшил аммиак ишлаб чиқариш бўйича инвестицион ҳамкорлик тўғрисида «Асосий Шартлар» (Heads of Terms) битими имзоланди. Унга кўра яшил аммиак ишлаб чиқариш лойиҳаси 2 босқичда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 февралдаги ПҚ–4992-сон қарорига мувофиқ «Ўсимликларни ҳимоя қилишга мўлжалланган воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ўтказилган музокаралар ва ўрганишлар натижасида, ушбу йўналишда етакчилардан ҳисобланган Ҳиндистоннинг «IPL Biologicals Limited» компанияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан қатор тартиб ва чекловлар жорий этилмоқда.