“Ўзкимёсаноат” АЖ Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаменти бош мутахассиси Лобар Мирсаидова Японияда энергетикада водороддан фойдаланишга бағишланган тренингида иштирок этди.
Янги Ўзбекистон университетининг фахрий ректори, немис кимёгари, профессор Др. Волфганг А. Ҳерманн ҳамда университет проректори Бахтиёр Йўлдошев “Ўзкимёсаноат” АЖга ташриф буюришди.
Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси "Деҳқонобод калий заводи" АЖ обектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлинмаси вакили билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги бўйича жамиятнинг КЎИЧ 2-цехи ходимлари ўқитилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин юзасидан батафсил маълумот бериш мақсадида ОАВ вакиллари учун махсус интервьюлар ташкил қилинди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин ўчирилди. Вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса оқибатида цехнинг 2 нафар ходими жароҳатланган ва ҳозирда уларга шифохонада тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Унда юртимизнинг нуфузли оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишмоқда. Тадбирни «Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқарув раиси Рахмат Ўсаров корхонанинг тарихи, бугунги кундаги фаолияти ва эришилаётган натижаларга бағишланган нутқи билан очиб берди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали талабалари “Аммофос-Максам” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Талабаларнинг корхонага ташрифи ўқув ишлаб чиқариш амалиёти доирасида ташкил этилди.
Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини, сифатини ва рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида, махсус Ишчи гуруҳ томонидан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар лабораторияларнинг техник жихозлари ва услубий таъминотини ўрганиш ишларини давом эттирилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ташкилот тизимидаги янги корхоналардан бири “Tashkent Polymer Syntez” масъулияти чекланган жамияти фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маҳсулотлар тури билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган пресс-тур бошланди. Пресс-тур тафсилотларини "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатишингиз мумкин.