БМТ Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюсиясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб «9 декабрь –Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни» сифатида белгиланган. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат “ АЖда ижроия бошқарув аппарати ходимлари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул вакили иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4805-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан кимёвий реагентлар 2022 йил 18 ноябрь куни Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 43-сонли ИДУМга ҳомийлик сифатида тақдим этилди. Унда «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг бир гуруҳ ходимлари иштирок этишди.
Жорий йил 26 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ўтказилган, 4600 дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган «Энг намунали бошланғич ташкилот – 2022» республика танловида «Ўзкимёсаноат» АЖ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Санобар Абдурахманованинг иш фаолияти фахрли 2-ўринга муносиб кўрилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари раҳбарлари, уларнинг иқтисод ва молия бўйича ўринбосарлари ҳамда бош бухгалтерлари учун “KPMG” халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда “Компания маълумотларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га мувофиқ тақдим этиш” мавзусида семинар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Тил – миллат руҳи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ташкилот Комплаенс хизмати томонидан ўтган 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар якунларига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда жамият тизимидаги корхона-ташкилотлар видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.
Бугун мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йил бошидан буён ишлаб чиқарилаётган азотли минерал ўғитлар миқдори физик ҳолда 3 млн. тоннадан ортди. Натижада республика қишлоқ хўжалиги тўлиқ ва ўз вақтида минерал ўғитлар билан таъминланди ҳамда мамлакатимиз экспорт салоҳияти ошишига муносиб хисса қўшилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда. Жамият таркибидаги барча корхона-ташкилот ходимлар ва тизимда фаолият юритаётган ёшлар нафақат корхона ҳудуди балки корхонага туташ ҳудудлар ободлигига ўз хиссаларини қўшишмоқда.
Жорий йил 30 июнь куни “Қўнғирот сода заводи”да “А” маркали “оғир” кальцинацияланган сода олинди. Кейинги 3 кун давомида ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ режимга чиқиши режалаштирилмоқда.