Айни пайтда саноатнинг барча соҳаларида, хусусан, кимё саноатида юқори малакали ёш мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, уларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларни мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги истеъмолчиларга қисқа вақтларда, мавсумий заруратга кўра, тезкорлик билан етказиб бериш мақсадида жойларда ваколатли омборлар ташкил этилган.
Мамлакатимизда кимё саноатини барқарор ва экологик йўналтирилган ривожлантириш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни ўзаро интеграция қилган ҳолда янги лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Бугун пойтахтимизда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Маслаҳат кенгашлари учун “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларини янада кенгайтириш” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс тизимлари ходимларидан иборат 21 нафар мутахассис Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус ўқув курси орқали ўз малакаларини оширдилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни ошириш борасида қатор олий таълим даргоҳлари ва илмий тадқиқот муассасалари билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда.
Саноатда маҳсулотларнинг маҳаллийлаштирилиши маҳаллий ишлаб чиқаришни кучайтириш орқали мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлайди, иш ўринлари яратилади. Қолаверса, импортга боғлиқлик камаяди, транспорт ва божхона харажатлари пасаяди.
Инновацион, энергия тежамкор, яшил технологиялар асосидаги лойиҳалар бугуннинг зарурати. Айниқса, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш соҳасига оид бўлса, унинг аҳамияти янада ортади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппаратида жорий йил давомида ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиб, самарали меҳнат қилган, ташаббускорлик ва фидойилик кўрсатган ходимларни алоҳида эътироф этиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди.
«9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш» куни муносабати билан 25 ноябрдан 20 декабрга қадар «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарида Аксилкоррупция ойлиги эълон қилинган.