Алишер Навоийдан буюк мерос боқий қолди. Кўп мутахассислар унинг асарлари сонини 30 га яқин деб кўрсатишади: «Ўттизга яқин (?) назмий ва насрий асарларида йигирма олти мингдан ортиқ сўз қўллаган улуғ шоир адабий ўзбек тилининг грамматик қурилиши хусусида ҳам эътиборга лойиқ фикрларни ўртага ташлаган»
МУҚАДДИМА Биз, Ўзбекистоннинг ягона халқи, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқлигимизни тантанали равишда эълон қилиб, демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатимизни намоён қилиб, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятимизни англаган ҳолда, давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига, шунингдек жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросига таяниб, мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга астойдил аҳд қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларини ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиб, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни, кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва гуллаб-яшнашини таъминлашни мақсад қилган ҳолда, ушбу Конституцияни қабул қиламиз ва эълон қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.06.2017 йилдаги №ПҚ-3067
Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 26.04.1996 й. №223-I
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори