Касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз! Қонунийлик, адолат ва юксак масъулият тамойилларига асосланган меҳнатингиз - ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшаётган беқиёс ҳиссадир.
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖда «Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация марказини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида лойиҳа бош пудратчиси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Хайрли ташаббус вақт танламайди. Бемор саломатлиги ва ҳаёти муҳофазасида иштирок этиш истаги саховат тадбирларида намоён бўлади. Корхона ходимлари қон ва унинг таркибий қисмларига эҳтиёжи бўлган беморлар соғлигини тиклаш мақсадида мунтазам равишда хайрия акцияларида иштирок этиб келишади.
14-феврал - ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, давлат арбоби, истеъдодли саркарда ва бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун Ёд этмас эмиш кишини меҳнатга киши, Шод этмас эмиш кўнгулни ғурбатга киши.
"Максам-Чирчиқ" АЖ ёшларни ижтимоий ҳуқуқий томондан ҳимоя қилиш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, дунёқарашини кенгайтиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган "Энг фаол ташкилот" деб топилди.
Бугун Ўзкимёсаноат АЖ да 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” номли тадбир бўлиб ўтди.
Куни-кеча “Кимёгарлар" маданият саройида “Ваколатли омборлар ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликларига маҳсулотларни етказиб бериш, ваколатли омборларда минерал ўғитларни сақлаш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Миллий ва замонавий руҳда ўтган нооадатий ва самимий учрашувда хотин-қизларнинг зукколлиги ва интеллектуал салоҳияти ва фаоллигини оширувчи танловли ўйинлар бўлиб ўтди.
Юртимиз келажаги, ишонч ва умидининг рамзи бўлган азиз Ўзбекистон ёшлари!
Жорий йилнинг 1-6-май кунлари Тошкент шаҳрида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг премьер-лига баҳслари бўлиб ўтди.