"Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан Тошкент вилоятида жойлашган "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркига ташкиллаштирилган пресс-тур ҳақида лавҳа ва репортажлар эфига узатилди.
"Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан Тошкент вилоятида жойлашган "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркига ташкиллаштирилган пресс-тур ҳақида лавҳа ва репортажлар эфига узатилди.
“Кимё саноати ёш мутахассислари” форуми доирасида шахмат мусобақаси ташкил этилди. Унда 32 нафар иштирокчи муносиб беллашди.
Жорий йилнинг куз-қиш мавсумида "Деҳқонобод калий заводи" АЖ ва унга туташ ҳудудларда “Яшил белбоғлар” барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининнг ПҚ-4805-сон қарорига мувофиқ "Ўзкимёсаноат" АЖ тармоқ корхоналарига кимё ва биология фанига ихтисослаштириш мақсадида мактаблар бириктирилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгашининг йиғилиш баённомасига асосан “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ Бош директори вазифасини бажарувчи этиб Қосимов Зафарбек Илзатович тайинланди.
2015 йил 28 майда “Қўқон суперфосфат заводи” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Қўқон шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича махсус-тактик машқи ўтказилди. Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди. Махсус - тактик машқига 124 нафар киши ҳамда 7-та махсус ва муҳандислик техника воситалари жалб этилди.
2015 йил 29 апрелда “Максам - Чирчиқ” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Чирчиқ шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича кўргазмали махсус-тактик машқи ўтказилди. Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди.
2015 йил 22 апрелда “Навоийазот” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг Навоий вилоятиФавқулода вазиятлар бошқармаси хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича кўргазмали махсус-тактик машқлар ўтказилди.
Жорий йилнинг 1-3 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияниниг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.Ғаниев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Абу–Даби шаҳрига ташриф буюрди.