Жорий йилнинг 25 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 13700 тонна 28823,6 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 24 март куни 31765,7 млн. сўмлик 13792 тонна минерал ўғитлар сотилган.
20 ноябрь куни Хитойнинг энг йирик шина ишлаб чиқарувчиси Shandong Linglong Tire Co., Ltd. ва “Bars” бренди остида шина ишлаб чиқарувчи “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ўртасида заводни “General Motors” корпорацияси стандартларига мувофиқ сертификатлашга техник кўмак бериш ва омолагация ишларини амалга ошириш бўйича 4 йил муддатга шартнома имзоланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти “Navoiyazot” AЖдаги инвестицион лойиҳалар ижроси жумладан, корхонадаги аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплексида олиб борилаётган сўнгги тайёргарлик ишлари билан танишди. Шу ернинг ўзида Япониянинг “Mitsubisi Heavy Industries” ҳамда “Mitsubisi Corporation” компанияларининг ишлаб чиқаришдаги масъуллари билан лойиҳани ишга тушириш-созлаш ишларини янада жадаллаштириш бўйича музокаралар ўтказилди. Шундан сўнг аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш раҳбар-ходимлари билан комплекс кўздан кечирилди ҳамда илк маҳсулот олиш ишларини тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ҳозирги кунда келишилган графикка асосан аммиак ишлаб чиқариш қисмида табиий газ етказиб бериш бошланди ва тегишли технологик қурилмаларда созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиалининг биринчи курс талабалари учун 2020-2021 ўқув йилининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Россия кимё-технология университети ректори А.Г.Мажуга, Тошкент шаҳридаги филиал ижрочи директори Ж.Т.Мирзамахмудов, филиал директори С.Н.Филатов, филиал ходимлари ва талабалар иштирок этдилар.
Жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси биносида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси в.б. Ж.Мирзамаҳмудов иштирокида видеоконференцалоқа орқали “Мицубиси Корпорейшн” ва “Мицубиси Хэви Индастриз” компаниялари раҳбариятининг вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Бугун 11 сентябрь куни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тушин мажмуасида ректор А.Г.Мажуга бошчилигида ушбу олий таълим муассасаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи турли юқумли касалликлар ва инфекциялардан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ташкилот тизимидаги “Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган дезинфекция амалиётида қўлланиладиган натрий гипохлорит маҳсулоти бир қатор вазирлик ва ташкилотларга беғараз тақдим этилди. Жумладан, натрий гипохлорит Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси каби ўнга яқин вазирлик ва ташкилотларга “Жиззах пластмасса” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 60 литрлик пластик тараларга солиб, тақдим этилди.
Лойиҳа доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги тармоқ корхона ва ташкилотлар томонидан дарахт ва манзарали кўчатлар экиш белгиланган. Кўчат экиш тадбирларидан бири жорий йилнинг 1 март куни Тошкент вилоятнинг Ангрен шаҳрида жойлашган “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда ўтказилди.
Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини, сифатини ва рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида, махсус Ишчи гуруҳ томонидан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар лабораторияларнинг техник жихозлари ва услубий таъминотини ўрганиш ишларини давом эттирилмоқда.