«Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт» кимё ҳафталиги доирасида ўтказилаётган «Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал хакатонида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Эрталабки бадантарбия кун давомида кўтаринки кайфиятни кафолатлайди. Ўзини тетик ҳис қилишга ва кунни самарали ўтказишга хизмат қилади. Форумнинг иккинчи куни спорт мусобақалари ва дўстона беллашувларга бой ўтади.
20- июндан Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2024-2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланади.
Волейбол бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада «Деҳқонобод калий заводи» АЖ йигитлари корхона шарафини муносиб ҳимоя қилишди ва 1-ўринни қўлга киритишди.
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ўзига хос тажрибаларини оммалаштириш ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида вазирлик ва идораларнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари иштирокида «Кимё саноатида хотин-қизларнинг роли» мавзусида семинар ўтказилди.
"Ўзкимёсаноат" АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 244/к-сон буйруғига асосан Айходжаев Рустам Ильясович "Ўзкимёсаноат" АЖнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Туракулов Рустам Одилович “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Абдуллаева Мадина Лутфиддин қизи тайинланди. М.Абдуллаева ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритган.
Джураев Илхом Кенжаевич “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаментининг Инвестицияни истиқболли ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
“Ўзэкспомарказ”да жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари ўтказилаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этаётган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти янги кооперацион шартномалар тузишни режалаштирмоқда.