1. Мақсад ва вазифалар “Кимё саноати хизматчилари лавозимлари ва ишчилари касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномаси”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси 2015 йилнинг 13 июнида Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уйда жойлашган Компаниянинг маъмурий биносида ўтказиладиган акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида хабар беради. Акциядорлар ушбу эълон чоп этилгандан кундан бошлаб акциядорлар умумий йиғилишига кўриб чиқиш учун киритилган материаллар билан Тошкент ш., Навои кўчаси, 38-уй манзилида, иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиш кунигача танишиб чиқишга хақлидир.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизими корхоналарида давлат кафолати остида умумий қиймати 2,4 млрд долларга тенг бўлган 7 та инвестицион лойиҳаси амалга оширилиб, хорижий мамлакатлар молиявий институтларидан 1 451,6 млн доллар (61%) маблағ жалб қилинган.
Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Индонезия Республикаси Парламентининг Вакиллар палатаси спикери ўринбосари Р.Гобель бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва масъул ҳодимлари иштирокида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ва кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 апрелдаги “Навоийазот” АЖ негизида азот кислотасини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2521-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 июлдаги “Навоийзот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2372-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 16 декабрдаги “Навоийазот” АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–2272-сон қарорига мувофиқ амалга оширилди.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси кимё корхоналарини бирлаштирувчи ягона комил корпоратив тизим. жамият кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш, инновацион ва маркетинг дастурларини тузади ва амалга оширади, ҳамда шулар орқали ҳам кимё соҳасининг барқарор ривожланиши учун шароит яратади.