Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5850-сонли Фармони ижроси ҳолатларини ўрганиш, иш юритиш ҳужжатларида давлат тили тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКга ташриф буюрди.
Ҳозирда ижтимоий тармоқда муҳокама қилинаётган масалалардан бири Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ипак йўли” ҚФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг “Ипак йўли” ҚФЙда жойлашган “Зилол булоқ” МЧЖга қарашли аммофос ишлаб чиқариш цехидан чиқаётган заҳарли газларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири юзасидан қилинган видеомурожаати “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.
Жорий йилнинг 23 февраль куни «Ўзкимёсаноат» АЖда «Жамиятда тузилаётган шартномаларни келишиш, имзолаш ва ижро этиш сиёсати» мавзусида сeминар бўлиб ўтди. Комплеанс назорат хизмати томонидан ташкиллаштирилган тадбирда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарма ва бўлимларининг раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
26 март куни “Жиззах пластмасса” АЖда ўтказилган кўчат экиш тадбирида корхона томонидан 550 дона дарахт ва 600га яқин манзарали кўчатлар ҳамда гуллар экилди.
Тадқиқотга кўра, Хитойни ҳисобга олмаганда, 2020 йилда бутун дунёда метанолга бўлган талаб 86,3 миллион тоннагача қисқарган, 2021 йилда эса 87,8 миллион тоннага етган. 2022 йилда кўрсаткичлар яна миллионга ошиб, 88,8 миллион тоннани ташкил этган. 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми деярли ўзгармаган, 2024 йилда эса сезиларли даражада ўсган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш дастурлари бўйича 2025 йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ I.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари кесимида молиявий-иқтисодий ҳолатларнинг барқарорлигини таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда муаммоларнинг ечими бўйича тегишли чораларни қабул қилиш юзасидан видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди.
Ишлаб чиқариш Ўзбекистон кимё саноати сўнгги йилларда жадал ривожланиш босқичини бошдан кечирмоқда. Ушбу соҳанинг юраги бўлган «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти эса нафақат ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, балки инновациялар, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ижтимоий масъулият соҳаларида ҳам етакчи ташкилот сифатида фаолият юритмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Тошкент вилоятига ташрифи доирасида "Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида ҳам бўлди. Технопаркнинг умумий майдони 35,1 гектар бўлиб, биринчи босқичда 14 та корхона фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 20 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй («Ўзкимёсаноат» АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.