Шу йилнинг 3 ва 12-феврал кунлари “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA )нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан ташкил этилган стипендия дастурининг навбатдаги ғолиблари билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 11-феврал куни Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон-Покистон муносабатлари тарихида илк бор “Маде ин Узбекистан” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖга бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди.
2024 йилнинг 19 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Американинг «Траммо» компанияси ўртасида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, хусусан, «яшил» водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичида ишлаб чиқариладиган «яшил» аммиак ва карбамид маҳсулотларини харид қилиш юзасидан офф-таке шартномаси имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий–иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Жорий йилнинг 25-26 сентябрь санасида «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «Энг яхши ёш кончи» ҳамда «Энг яхши ёш ишлаб чиқариш ходими» кўрик-танлови ўтказилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова «Маънавият фидоийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Жорий йил баҳор мавсумида Жамият тармоқ корхоналари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 108,1 минг дона манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши кўзда тутилган.
2025-йилда дунёда этилен ишлаб чиқариш қуввати 74,2 миллион тоннага етиши мумкин. Йил давомида жараён 11,4 миллион тоннага ўсиши керак.
Бугун “Аммофос-Максам” АЖда “Қадриятинг боқий бўлсин, Наврўз” шиори остида байрам сайли ташкил этилди. Тадбир доирасида цех ва бўлинмалар томонидан юртимиз вилоятларининг тарихи, миллий қадриятлари ва анъанавий таомлари намойиш этилди.