2024 йилнинг 19 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Американинг «Траммо» компанияси ўртасида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, хусусан, «яшил» водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичида ишлаб чиқариладиган «яшил» аммиак ва карбамид маҳсулотларини харид қилиш юзасидан офф-таке шартномаси имзоланди.
Мамлакатимиз Президентининг “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 14-февралдаги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича Тошкент кимё-технология институтида “Карьера куни” ўтказилди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Янги Зеландияда жойлашган Ballance Agri-Nutrients компанияси SpreadWise номли янги рақамли воситани эълон қилди. У ўғитлаш жараёнини оптималлаштириш учун сунъий интеллект ва геомайдон хариталашдан фойдаланади.
14-феврал – буюк давлат арбоби, саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ, Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ.
"Деҳқонобод калий заводи” АЖ фаолиятининг очиқлиги, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мақсадида "9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" га бағишланган "Аксилкоррупция" ойлиги доирасида жамиятда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ хотин-қизларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни соғлом турмуш тарзига ўтишларини таъминлаш, аёллар ўртасида учраётган зарарли одатлар, аср касалликларидан асраш мақсадида Енгил атлетика спорт ўйинлари ўтказилди.
Яхшилик вақт, макон, замон танламайди. Ўзгалар саломатлиги, тақдирига бефарқ бўлмаслик меҳр-оқибат намунасидир. Қон донорлари касаллик, бахтсиз ҳодиса натижасида ҳаёти хавф остида қолган беморларга беғараз ёрдам кўрсатадиган ана шундай саховатпеша инсонлар сафида.
«Кимё саноати ёш мутахассислари» миллий форумининг энг муҳим танлови бўлган «Энг яхши инновацион ғоя» кўрик-танлови ёш мутахассисларнинг янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, саноатда тежамкор технологияларни самарали қўллаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Жорий йилнинг 17-октябрь куни соат 11:10 ларда Фарғона вилоятида жойлашган “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖда бахтсиз ҳодиса юз берган.
Ижтимоий тармоқларда ""Фарғонаазот" Ажда ёнғин содир бўлмоқда" мазмунидаги видеолар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан "Фарғонаазот" АЖ қуйидагиларни маълум қилади.